2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли “Саноат” подстанциясида модернизация ишлари муваффақиятли якунланди
  • 12.11.2026
  • 1

Аввал хабар берганимиздек, “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан Шеробод туманидаги 35/10 кВ кучланишли “Саноат” подстанциясида модернизация ишлари муваффақиятли якунланди.

Режали таъмирлаш ишлари доирасида аввалги қуввати 4000 кВА бўлган куч трансформатори демонтаж қилиниб, унинг ўрнига 5600 кВА қувватли куч трансформатори ўрнатилди.

Ушбу трансформатор белгиланган тартибда монтаж қилиниб, барча зарур текширувлардан сўнг кучланиш остига олинди ва фойдаланишга топширилди. 

"Сурхондарё МЭТ" филиали каналига обуна бўлинг!