
⚽️ Қизғин баҳслар давом этмоқда!
© «ИНФОграфика» студияси маҳсулоти, «Тошкент шаҳар МЭТ» филиали
ЖАРАЁН: Мини-футбол бўйича Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси кубогининг навбатдаги мусобақаси жонли эфирга узатиб борилмоқда
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ҳамда 2024 йил 4 декабрдаги “Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-421-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Акциядорлик жамиятида спорт мусобақалари мунтазам равишда ўтказиб келинади.
❗️ Спорт мусобақаси доирасида Сурхондарё вилоятининг диққатга сазовор масканларига саёҳат — ички туризм тадбири ҳамда «Заковат» интеллектуал ўйинлари ўтказилиш ҳам режалаштирилган.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати