2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: Релели ҳимоя ва автоматикага қўйилган талаблар бўйича техник ўқиш ўтказилди
  • 16.11.2026
  • 5

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалида Релели ҳимоя ва электр синовлар (РҲ ва ЭСХ) хизмати бошлиғи О. Хошимов томонидан видеоконференцалоқа (ВКС) орқали “Релели ҳимоя ва автоматикага қўйилган талаблар” мавзусида навбатдаги техник ўқиш машғулоти ўтлазилди.

Машғулот давомида релели ҳимоя ва автоматика қурилмаларига қўйиладиган асосий талаблар, уларнинг ишончли ва тезкор ишлашини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида авариявий ҳолатларнинг олдини олиш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Техник ўқишдан асосий мақсад — ходимларнинг касбий билим ва малакасини ошириш, релели ҳимоя ва автоматика қурилмаларидан самарали фойдаланиш ҳамда электр тармоқларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлашдан иборат. 

«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ