2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
БУХОРО ВИЛОЯТИ: “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мавсумий кўчат экиш ишлари давом этмоқда
  • 17.11.2026
  • 5

​“Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги подстанцияларда экологик муҳитни яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва яшил майдонларни кенгайтириш мақсадида мавсумий кўкаламзорлаштириш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.

Тадбир давомида подстанциялар ҳудудидаги бўш ер майдонлари тартибга келтирилиб, ҳудуднинг иқлим шароитига мос келувчи мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.

Шунингдек, мавжуд яшил ҳудудларга ишлов берилиб, кўчатларнинг униб-ўсиши учун зарур агротехник тадбирлар бажарилмоқда.

► ​Мазкур хайрли ташаббус нафақат энергетика объектлари ҳудудининг янада кўркам бўлишига, балки табиатни асраш ва келажак авлодларга тоза экологик муҳит қолдиришга хизмат қилади. 

«БУХОРО МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ