2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли электр тармоқлари яқинида эҳтиёт бўлинг!
  • 17.11.2026
  • 9

⚡️ Бугун соат 11:18 да 110 кВ кучланишли “КC-3” электр узатиш тармоғида содир бўлган авариявий ўчишга экскаваторнинг электр узатиш тармоғига рухсат этилмаган масофагача яқинлашгани сабаб бўлган.

    Электр узатиш тармоқларининг муҳофаза зоналари (чекка симлардан ҳар икки томонга):
    ♦ 35 кВ — 15 метр
    ♦ 110 кВ — 20 метр
    ♦ 220 кВ — 25 метр
    ♦ 500 кВ — 30 метр


❗️ Фуқаролар ва махсус техника ҳайдовчилари диққатига!

Электр узатиш тармоқларининг муҳофаза зоналарида тегишли рухсациз ер қазиш, қурилиш ва махсус техникалар ёрдамида иш олиб бориш тақиқланади.

⚡️ Юқори кучланишли тармоқларга хавфли масофада яқинлашиш инсон ҳаётига таҳдид солиши ҳамда электр таъминотида авариявий узилишларга сабаб бўлиши мумкин.

✅ Барчангиздан электр хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз! 

«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ