2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 500/220/10 кВ кучланишли «Сўғдиёна» подстанциясида тезкор зарурият туфайли жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда
  • 18.11.2026
  • 32

ДИҚҚАТ! Режалаштирилган таъмирлаш-созлаш ишлари ҳақида маълумот

Сана: 17 ноябрь 00:00 дан 18 ноябрь 18:00 га қадар

♦ 500/220/10 кВ кучланишли «Сўғдиёна» подстанциясида тезкор зарурият туфайли, қиш мавсумидаги юқори истеъмол даражасига тайёргарлик кўриш мақсадида Т-2 трансформаторида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

—

Айни пайтда 500 кВ кучланишли «Сўғдиёна»подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари бошланди

Аввал хабар берганимиздек, айни дақиқаларда 500 кВ кучланишли «Сўғдиёна» подстанциясида АТ-2 трансформаторида жорий таъмирлаш ҳамда реле ҳимоя ва автоматика (РХА) тизимини текшириш ишлари амалга оширилмоқда.

Тун бўлишига қарамасдан, мутахассислар томонидан белгиланган техник ишлар жадаллик билан бошланди.

Ишда қолган АТ-1 трансформаторининг юкламаси ҳар соатда назоратга олинмоқда.

—

500/220/10 кВ кучланишли «Суғдиёна» подстанциясида АТ-2 трансформаторини жорий таъмирлаш ишлари ҳамда АТ-2 трансформаторининг мойини дегазация қилиш ишлари давом этмоқда. 

«САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ