

«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан пойтахт юқори кучланишли подстанцияларида назорат кўриги ўтказилмоқда. Мисол учун, 220/110/35/10/6 кВ кучланишли “Юксак” подстанциясидаги электр қурилмалари ва ускуналари замонавий тепловизор ускунаси ёрдамида назоратдан ўтказилди.
Текширув давомида электр қурилмаларининг ҳарорат ҳолати, контакт бирикмалари ҳамда уланиш нуқталари термографик усулда кўздан кечирилди.
Мазкур техник тадбирнинг асосий мақсади — электр қурилмаларида юзага келиши мумкин бўлган ортиқча қизиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш, эҳтимолий носозликларнинг олдини олиш ва подстансия ускуналарининг ишончли ишлашини таъминлашдан иборат.
Мунтазам техник назорат — электр таъминоти барқарорлиги ва ишончлилигининг муҳим омили!
«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ