

“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 110/35/10 кВ кучланишли “Халқобот” подстанциясида ТКИ-35-1 қурилмасининг А фазасида аниқланган носозлик бартараф этилди.
Таъмирлаш ишлари 52-сонли наряд-ижозатнома асосида, соат 10:40 дан 17:00 га қадар 6 нафар ходим иштирокида амалга оширилди.
Мазкур ишлар электр қурилмаларининг ишончли ишлаши ва электр таъминоти барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
«СУРХОНДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ