

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 599-сонли “Узатиш ва тақсимлаш тизимларини ривожлантириш ва тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Қашқадарё МЭТ” филиалига қарашли қуйидаги подстанцияларда модернизация ва реконструкция ишлари якунланиб, янги трансформаторлар ишга туширилди.
► 35/6 кВ кучланишли «Миттитуман» подстанциясида ҳар бирининг қуввати 6300 кВА бўлган 2 дона трансформатор ўрнига ҳар бирининг қуввати 16 000 кВА бўлган 2 дона трансформатор ўрнатилиб, ишга туширилди. Подстанция қувватига 19 400 кВА қўшимча қувват қўшилди.
► 110/35/10 кВ кучланишли «Ункомбинат» подстанциясида ҳар бирининг қуввати 16 000 кВА бўлган 2 дона трансформатор ўрнига ҳар бирининг қуввати 25 000 кВА бўлган 2 дона трансформатор ўрнатилиб, ишга туширилди. Подстанция қувватига 18 000 кВА қўшимча қувват қўшилди.
Жами қўшилган қўшимча қувват: 37 400 кВА (37,4 МВА).
⇒ Қандай натижага эришамиз?
▪️ «Миттитуман» подстанциясида трансформатор қуввати 2,5 баравар, “Ун комбинат” подстанциясида 1,5 баравардан ортиқ ошди;
▪️ трансформаторларнинг ортиқча юкланиши камаяди, қурилмалар барқарор режимда ишлайди;
▪️ Қарши шаҳри, Қарши тумани ва Косон туманининг бир қисми истеъмолчилари электр энергиясини узилишларсиз ва сифатли оладилар;
▪️ кучланишнинг пасайиш ҳолатлари камаяди;
▪️ қиш ва ёз мавсумларидаги юклама ортган даврларда таъминот ишончлилиги ошади;
▪️ аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари учун янги уланишларга қўшимча қувват заҳираси яратилди.
Истеъмолчиларимизга сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб бериш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.
«ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
• АХБОРОТ ХИЗМАТ