

Эътиборингизга “Касб масъулияти” туркуми доирасида суратга олинган навбатдаги қисқа метражли фильм — «Касбимиз мазмуни — туну кун халқ хизматида!» тақдим этилади.
© «Маҳалла» телеканали ижодий жамоаси маҳсулоти
Эътиборингизга энергетика тизимида фидокорона меҳнат қилаётган мутахассисларнинг касбий масъулияти, машаққатли меҳнати ва электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш йўлидаги хизматлари ёритилган навбатдаги роликни ҳавола этамиз.
Асосий қаҳрамонлар:
▪️ Гулбой Қурбонович Ишмуратов, «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали автотранспорт ва механизмлар хизмати ҳайдовчиси
▪️ Фахриддин Норманович Суюндиқов, «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали 220 кВ кучланишли «Аму» подстанцияси электр чилангари
Юқори кучланишли электр тармоқлари туну кун, 24/7 режимида ишлайди. Аҳоли дам олаётганда ҳам, иқтисодиёт тармоқлари тўла қувватда фаолият юритаётганда ҳам энергетиклар навбатчиликда, хизмат вазифасини бажаришга шай.
Тасвирга олиш ишлари “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 220 кВ кучланишли «Шэробод» подстанцияси ҳамда юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида олиб борилган. Унда ҳайдовчилар, навбатчи муҳандислар ва электр монтёрларининг кундалик фаолияти акс эттирилган.
«Касбимиз мазмуни — туну кун халқ хизматида!» қисқа метражли фильми— энергетика соҳаси ходимларининг шарафли ва масъулиятли меҳнатига бағишланган.
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати