2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: 5 кВ кучланишли «Л-П-Ю-1» кабель электр узатиш линиясида юзага келган носозликни бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тикланди
  • 19.11.2026
  • 7

⚠️ ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

Бугун соат 12:53 да 35 кВ кучланишли «Л-4-Ю» ҳамда «Л-П-Ю-1» электр узатиш линиялари химоя ишлаши натижасида авариявий тарзда ўчди.

Натижада Чилонзор ва Яккасарой туманларидаги айрим истеъмолчилар электр таъминотида вақтинчалик узилиш кузатилмоқда.

Айни вақтда мутахасислар томонидан юзага келган ҳолат сабабларини аниқлаш ҳамда истеъмолчилар электр таъминотини тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

—

13:50 вақти билан Чилонзор тумани истеъмолчилари бошқа манбадан электр энергияси тўлиқ тикланди.

Ҳозирда Яккасарой тумани истеъмолчилари электр энергиясини тезкор тиклаш ишлари мутахисислар томонидан давом этирилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

—

⚡️ ЭЛEКТР ТАЪМИНОТИНИ ТИКЛАШ БЎЙИЧА ТEЗКОР ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Аввал хабар  берганимиздек 35 кВ кучланишли «Л-4-Ю» ҳамда «Л-П-Ю-1» электр узатиш линияларининг химоя ишлаши натижасида Чилонзор ва Яккасарой туманларидаги айрим истеъмолчиларнинг электр таъминотида вақтинчалик узилиш юзага келган эди.

Мутахассислар томонидан тезкор равишда электр таъминотини бошқа манбалар орқали тиклаш чоралари кўрилди.

Соат 13:50 ҳолатига кўра, Чилонзор тумани истеъмолчиларининг электр таъминоти бошқа манбадан тўлиқ тикланди.

Айни вақтда Яккасарой тумани истеъмолчиларининг электр таъминотини тиклаш ишлари мутахассислар томонидан давом эттирилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

—

⚡️ ТАЪМИРЛАШ-ТИКЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Аввал хабар  берганимиздек, подстанциясида 35 кВ кучланишли «Л-П-Ю-1» кабель электр узатиш линиясида юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Айни вақтда “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан кабель линиясини таъмирлаш ва электр таъминотини тиклаш бўйича зарур ишлар давом эттирилмоқда.

Тезкор бригадалар томонидан ишлар изчил амалга оширилмоқда.

—

22:05 вақти билан 35 кВ кучланишли «Л-П-Ю-1» кабель электр узатиш линияси тўлиқ кучланиш олди.

Истеъмолчилар электр энергияси тўлиқ тикланди.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

 

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ