

“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали Узун участкасига қарашли 110/10 кВ кучланишли “Малик” подстанциясида электр қурилмаларининг техник ҳолатини яхшилаш ва электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида режали таъмирлаш-профилактика ишлари бажарилди.
Жумладан, В-Т-1-10 қурилмасида таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, релели ҳимоя ва автоматика (РҲА) қурилмалари текширувдан ўтказилди ҳамда тегишли синов ишлари бажарилди.
Ишлар 68-сонли наряд-ижозатнома асосида олиб борилди.
Бундай профилактик тадбирлар электр ускуналарининг барқарор ишлашини таъминлаш, эҳтимолий носозликларнинг олдини олиш ва истеъмолчиларни ишончли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
«СУРХОНДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ