

500/220/10 кВ кучланишли “Сўғдиёна” подстанциясида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Б. Муродов иштирокида сайёр қабул ташкил этилди. Унда ходимлар билан бевосита мулоқот қилиниб, куз-қиш мавсумида электр тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш, эҳтимолий носозликларнинг олдини олиш ва соҳадаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.
Учрашув давомида мавсумга тайёргарлик доирасида амалга оширилаётган муҳим техник тадбирлар, жумладан, Т-2 трансформаторини жорий таъмирлаш ишлари ҳам кўздан кечирилди. Таъмирлаш ишлари белгиланган муддатдан олдин якунланиб, трансформатор тармоққа қайта уланди.
Бундай тадбирлар электр энергетикаси объектларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказишда муҳим аҳамият касб этади.