

“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан профилактик тадбир ўтказиш зарурияти туфайли 110 кВ кучланишли Л-Зармитан ҳаво электр узатиш тармоғидан уланмалар (шлефлар) ажратилди. Шунингдек, 110 кВ кучланишли Л-Горнорудная-1 ҳаво электр узатиш тармоғи 285-сонли таянчдан уланди.
Мазкур ишлар «Каттақўрғон» подстанциясидаги электр юкламасини камайтириш ва юкламанинг бир қисмини «Иштихон» подстанциясига ўтказиш мақсадида амалга оширилди.
Натижада электр юкламасини қайта тақсимлаш орқали подстанциялар фаолиятининг ишончли ишлашини таъминлаш кўзда тутилди.