2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: Шеробод туманида жойлашган подстанцияда режали таъмирлаш ва профилактика ишлари бажарилди
  • 19.11.2026
  • 12

“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги Шеробод туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли “Тузкон” подстанциясида режали таъмирлаш ва профилактика ишлари амалга оширилди.

Жумладан, КРУН-10-1 қурилмасидаги В-Т1-10 ҳамда 1–3-фидерларга тегишли юритма механизмларида аниқланган носозликларни бартараф этиш, мойларни тўлиқ алмаштириш, шунингдек, релели ҳимоя ва автоматика (РХ ва А) қурилмаларини текшириш ҳамда синовдан ўтказиш ишлари бажарилди.

Амалга оширилаётган ушбу ишлар электр ускуналарининг техник ҳолатини яхшилаш, ҳимоя тизимларининг ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда электр таъминоти барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

«СУРХОНДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ