2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ: Энергетика объектларининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган тадбирлар бажарилди
  • 20.11.2026
  • 15

110/35/6 кВ кучланишли "КСЗ" подстанциясида электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида режа асосида профилактика ишлари олиб борилди.

Ишлар давомида электр қурилмалари кўздан кечирилиб, Т-1-110 кВ куч трансформаторига техник хизмат кўрсатилди, 1-секция 110 кВ кучланишли шиналар тизимидаги изоляторлар тозаланди ва 1-сексия 6 кВ кучланишли шиналар тизимидаги мойли ўчиргичлар таъмирланди. Мазкур тадбирлар подстанциялар ҳамда тармоқларнинг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган. 

«ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ