2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Электр тармоқларига уланиш учун техник шарт хулосасини келишишда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз...»
  • 28.08.2026
  • 111

Мурожаат эгаси: Қувондиқов Исроил Рўзиевич, «Narpay Invist» МЧЖ вакили.

Электрон почта: dilshod.7602@mail.ru

 

Мурожаат мазмуни: Ушбу мурожаат орқали шуни ёзиб маълум қиламизки, «Ҳудудий элeктр тармоқлари» АЖ « Самарқанд ҳудудий филиали» корхонасининг 2026 йил 24 августдаги 18218283633-сонли Электр тармоқларига уланиш учун техник шарт хулосасини келишишда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.


Мурожаатга жавоб: Ҳурматли Қувондиқов Исроил Рўзиевич, «Narpay Invist» МЧЖ вакили, Сизнинг мурожаатингиз қайд этилиб, ижро учун тегишли бошқармаларга йўналтирилди.

 

Самарқанд вилояти, Нарпай тумани «Оқ олтин» МФЙ, Оқ олтин кўчасида жойлашган электр таъминоти ишончлилиги бўйича III тоифа, рухсат этилган қувати 800 кВт бўлган «Narpay Invist « МЧЖга тегишли объектни трансформатор пункти қурган ҳолда «Самарқанд МЭТ» филиали тасарруфидаги 35/10 кВ кучланишли «Насосная -Нарпай» подстанциясининг 10 кВ тақсимлаш қурилмасига улаш юзасидан қуйидаги техник шартларнинг бажарилиши талаб этилади:

Батафсил расмий хат таркибида тақдим этилган.

 

Расмий жавоб хати ва унинг мазмуни қуйидагича

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati