

♦ 500/220/10 кВ “Ўзбекистон” подстанциясида ОТҚ-500/220 кВ электр қурилмаларининг иккиламчи занжирларини кўрикдан ўтказиш ҳамда электр қурилмаларини занглашга қарши бўёқлаш;
♦ 220/110/10 кВ “Ўзгариш” подстанциясида иккиламчи занжирларда монтаж ишлари;
♦ 220/110/10 кВ “Сокин” подстанциясида КПЗ биноларида монтаж, АТ-1 совитиш тизимини таъмирлаш, захира мойлари учун бетон плита ўрнатиш ҳамда ободонлаштириш;
♦ 220/110/10 кВ “Фарғона” подстанциясида ОТҚ-220 кВ тўсиқ сеткаларини янгилаш ва ободонлаштириш;
♦ 220/110/10/6 кВ “Повулғон” подстанциясида ОТҚ-110 кВ даги янги ўрнатилган ячейканинг металл конструкцияларини маҳкамлаш, ерга улаш контурини улаш ва электр қурилмаларини монтаж қилиш;
♦ 110/35/6 кВ “2А” подстанциясида ОТҚ-110 кВ Л-Қадамжай-2 мойли ўчиргичининг кириш қурилмалари ҳамда трансформатор токаларини мой сатҳини меъёрига келтириш ишлари бажарилмоқда.
"ФАРҒОНА МЭТ" ФИЛИАЛИ | АХБОРОТ ХИЗМАТИ