2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: Электр узатиш тармоқларида режалаштирилган техник профилактика ишлари олиб борилди
  • 23.11.2026
  • 14

“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан электр тармоқларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида режалаштирилган техник профилактика ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, 110 кВ кучланишли "Л-Яйилма-2" ҳаво электр узатиш тармоғида таянчлардаги шлейф уланмаларини мустаҳкамлигини ошириш ва носоз изоляторларни янгиларига алмаштириш ишлари бажарилди.

Мазкур ишлар электр узатиш тармоқларининг техник ҳолатини яхшилаш, юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш ҳамда мавсум давомида истеъмолчиларни сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади. 

“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали