

♦ 110/10 кВ кучланишли «Хлопкомаш» подстанциясида
▪️ «В-Фемили-2» электр узатиш линиясида ток трансформаторини давлат стандартлари талабларига мувофиқ синовдан ўтказиш (лаборатория текшируви) мақсадида ток трансформаторини ечиш ишлари олиб борилди. Ишлар 13/185-сонли наряд асосида бажарилди.
♦ 110/6 кВ кучланишли «Шарқий» подстанциясида
▪️ 98-, 52- ва 45-сонли электр узатиш линияларида жорий таъмирлаш ишлари, симларни осиб-тортиш қилиш, синовдан ўтказиш ҳамда релели ҳимояи ва автоматика қурилмаларини текшириш ишлари олиб борилди. Ишлар 14/188, 15/189 ва 16/190-сонли фармойишлар асосида бажарилди.
♦ «Учқаҳрамон» подстанциясида
▪️ ВТ1-10 қурилмасининг куйган изоляторини алмаштириш ишлари олиб борилди. Ишлар 8/54-сонли наряд асосида бажарилди.