2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: “Сардор” подстанциясида техник профилактика ва синов ишлари олиб борилди
  • 24.11.2026
  • 17

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 220/110/10 кВ кучланишли “Сардор” подстанциясида режали таъмирлаш — техник профилактика ишлари амалга оширилди.

Хусусан, подстанциядаги АТ-2 автотрансформатори ҳамда ВТ-2 220 кВ элегаз ўчиргичи, ток трансформаторида жорий таъмирлаш ва синов ишлари олиб борилди.
Мазкур тадбирлар электр қурилмаларининг техник ҳолатини яхшилаш, мавжуд носозликларнинг олдини олиш ҳамда электр тармоқларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган.

Амалга оширилаётган бундай ишлар мавсум давомида истеъмолчиларни сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!