

“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан Шеробод туманидаги 35/10 кВ кучланишли “17” ва “18” подстанцияларида электр ускуналарининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида профилактик ҳамда таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
▪️ Жумладан, “17” подстанциясида КРУН-10-1 ва ТКИ-10-1 қурилмаларининг иккиламчи занжирларидаги нуқсонлар бартараф этилиб, 3-фидерининг релели ҳимоя ва автоматикаси текширилди ҳамда синовдан ўтказилди.
▪️ “18” подстанциясида эса КРУН-10-1 қурилмасидаги 3-фидерининг юритмасида аниқланган нуқсонлар бартараф этилиб, мойли ўчиргичнинг мойи тўлиқ алмаштирилди.
Амалга оширилаётган бундай ишлар электр ускуналарининг техник ҳолатини яхшилаш, ишончлилигини ошириш ва истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
«СУРХОНДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ