2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 35 кВ кучланишли “Нанай” ҳаво электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари бажарилди
  • 25.11.2026
  • 12

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 35 кВ кучланишли “Л-Нанай” ҳаво электр узатиш тармоғида режали жорий таъмирлаш ва техник кўрик ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, 91 сонли таянчдан шаҳобчаланувчи “Л-Кўкёр” тармоғининг 1 сонли таянчида симлар ва бошқа конструктив элементлар техник кўрикдан ўтказилиб, зарур таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур ишлар электр узатиш тармоқларининг техник ҳолатини яхшилаш, мавжуд носозликларнинг олдини олиш ҳамда электр тармоқларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган.

Бундай режали техник тадбирлар мавсум давомида истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб беришда муҳим аҳамият касб этади. 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!