2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
МАГИСТРАЛТАРМОҚҚУРИЛИШ: Самарқанд вилоятидаги «Мерганча» подстанциясида қурилиш-монтаж ишлари жадал давом этмоқда
  • 25.11.2026
  • 11

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ таркибидаги «Магистралтармоққурилиш» филиалининг Тошкент ва Фарғона участкалари мутахассислари томонидан Самарқанд вилояти Ургут туманида барпо этилаётган «Мерганча» подстанциясида навбатдаги қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

Айни пайтда объектда қуйидаги ишлар бажарилмоқда:

▪️ Очиқ тақсимлаш қурилмаси (ОТҚ) темир-бетон устунларини текислаш ва металл конструкцияларни пайвандлаш ишлари давом эттирилмоқда;

▪️ 110 кВ кучланишли подстанция учун разъединителлар қутисининг 5-босқич монтаж ишлари олиб борилмоқда;

▪️ Насос биносининг том қисми учун темир-бетон плиталарни кесиб, белгиланган жойига ўрнатиш ишлари бажарилмоқда;

▪️ Ажраткичлар қутиси учун металл қурилма ва швеллерларни кесиш ҳамда уларга бўёқ сепиш ишлари амалга оширилмоқда. 

«Магистралтармоққурилиш» — расмий канал