2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «110/35/10 кВ кучланишли «Зомин» подстанцияси 10 кВ тақсимлаш қурилмасига қўшимча бўлма орқали уланиш режалаштирилган...»
  • 22.10.2026
  • 9

Мурожаат эгаси: Исаев Акбар Илҳомжанович, «SHAHARSOZLIK DIZAYNI» МЧЖ лойиҳа ташкилоти вакили

 

Электрон почта: islomzarifov2907@gmail.com

 

Мурожаат мазмуни: «SHAHARSOZLIK DIZAYNI» МЧЖ лойиҳа ташкилоти сизга шуни ёзиб маълум қиладики, Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган «Жиззах сув таъминоти» АЖ Зомин туман филиалига қарашли Зомин сув тозалаш иншоотининг асосий электр таъминоти Зомин тумани ҳудудида жойлашган 35/10 кВ «Озодлик» подстанциясидан чиқувчи 10 кВ «Зомин-1» фидери орқали таъминланган.


Ҳозирда Зомин сув тозалаш иншоотининг захира электр таъминоти учун 110/35/10 кВ кучланишли «Зомин» подстанцияси 10 кВ тақсимлаш қурилмасига қўшимча бўлма орқали уланиш режалаштирилган. Шу сабабли Сиздан, янги захира электр тармоқ қуриш учун техник шарт беришда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.


Мурожаатга жавоб: Ҳурматли Акбар Илҳомжанович, «SHAHARSOZLIK DIZAYNI» МЧЖ лойиҳа ташкилоти вакили, Сизнинг мурожаатингиз қайд этилиб, ижро учун тегишли бошқармаларга йўналтирилди.

 

Жиззах вилояти, Зомин туманида жойлашган "Жиззах сув таъминоти" АЖ Зомин туман филиалига қарашли электр таъминоти ишончлилиги бўйича III тоифа, қувати 1000 кВт бўлган ҳозирги кунда "Жиззах МEТ" филиали тасарруфидаги 35/10 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясидан чиқувчи 10 кВли «Зомин-1» фидери орқали таъминланган Зомин сув тозалаш иншоотини қўшимча захира электр таъминоти учун 110/35/10 кВли «Зомин» подстанциясининг 10 кВ тақсимлаш қурилмасига улаш учун техник шартларни тақдим қилиш юзасидан мурожаат кўриб чиқилиб, қуйидагилар маълум қилинади:

 

"SHAHARSOZLIK DIZAYNI" МЧЖнинг 2026 йил 25 сентябрдаги 20-сонли хатига асосан 2026 йил 9 октябрда 01-02-20/9001-сон хат билан техник шартлар тақдим қилинган. Мазкур техник шартларнинг биринчи хатбошида истеъмолчининг юқоридаги хатига асосан: "Жиззах вилояти, Зомин туманида жойлашган "Жиззах сув таъминоти" АЖ Зомин туман филиалига қарашли электр таъминоти ишончлилиги бўйича III тоифа, қувати 1000 кВт бўлган Зомин сув тозалаш иншооти ҳозирги кунда "Жиззах МEТ" филиали тасарруфидаги 110/35/10 кВли «Зомин» подстанциясидан чиқувчи 10 кВ «Қуёноқли» фидери орқали таъминланади", деб ёзилган.

 

Бироқ, истеъмолчи томонидан нотўғри маълумотлар тақдим қилинганлиги сабабли 2026 йил 9 октябрда 01-02-20/9001-сон хат билан тақдим қилинган техник шартларнинг биринчи хатбошисига қуйидагича ўзгартириш киритиш талаб этилади:


Жиззах вилояти, Зомин туманида жойлашган...

 

Батафсил расмий хат таркибида тақдим этилган.

 

Расмий жавоб хати ва унинг мазмуни қуйидагича

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati