

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги Ховос туманида жойлашган 220/110/10 кВ кучланишли “Гўзал” подстанциясида модернизация ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Энергетика объектига янгидан ўрнатилган қуввати 250 МВА бўлган АТ-1 куч трансформатори ҳамда унинг электр қурилмалари ва ускуналарини тасдиқланган дастур асосида синов тариқасида кучланиш остига қўйилди.
Аввал мазкур подстанцияда фойдаланиб келинган АТ-1 трансформаторининг қуввати 200 МВАни ташкил этган. Модернизация ишлари доирасида мазкур трансформатор қуввати 250 МВА бўлган янги трансформаторга алмаштирилди.
Ушбу янгиланиш подстанциянинг электр энергиясини узатиш имкониятларини кенгайтириш, электр таъминоти ишончлилигини ошириш ҳамда истеъмолчиларни барқарор ва сифатли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!