2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Эълонлар
Наманган 500 кВ подстанция қурилиши инвестицион лойиҳаси доирасида Экологик ва ижтимоий ҳисоботлар тайёрланди
  • 25.11.2026
  • 9

✅ Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамкорлигида амалга оширилаётган 500 кВ кучланишли «Наманган» подстанциясини қуриш лойиҳаси доирасида экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий-ҳимоя чораларини кўриш режаси ишлаб чиқилди.

► “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг 2025 йилги инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2025 йил 31 январдаги 53-сон қарорига мувофиқ Фарғона водийси энергетика тизимининг барқарорлиги ва бошқарувчанлигини ошириш, шунингдек, минтақалараро энергетик боғлиқликни мустаҳкамлаш ҳамда магистраль электр тармоқларини модернизация қилиш мақсадида “500 кВ кучланишли «Наманган» подстанциясини қуриш” инвестицион амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий-ҳимоя чораларини кўриш режаси ишлаб чиқилди ва ўзбек тилига таржима қилинди.

 

Лойиҳа ҳақида қисқача маълумот:

 

Мазкур лойиҳа Наманган вилояти Косонсой туманида жойлашган 500/220/110/10 кВ кучланишли янги «Наманган» подстанциясини қуриш ҳамда Фарғона водийси энергетика тизимининг барқарорлиги ва бошқарувчанлигини ошириш, шунингдек, минтақалараро энергетик боғлиқликни мустаҳкамлаш ҳамда магистраль электр тармоқларини модернизация қилишни ўз ичига олади.

 

✍️ Азизбек Ботиров,

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ

Экология, ижтимоий ва ер муносабатлари масалалари бўлими бошлиғи.