2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: «Ангор» подстанциясида профилактик ишлар амалга оширилди
  • 26.11.2026
  • 13

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ "Сурхондарё магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги, Ангор туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли "Ангор" подстанциясида КРУН-10-1 ва КРУН-10-2 қурилмаларининг 10 кВ кучланишли йиғма шиналари изоляторларини чанглардан тозалаш, ўчиргичларнинг релели ҳимояси ва автоматика (РҲА) тизимларини текшириш ҳамда синовдан ўтказиш ишлари бажарилди.

♦ Иш вақти: 13:55 дан 17:00 гача
♦ Наряд-ижозатлар: №4 ва №5
♦ Бригада таркиби: 7 нафар ходим.

Бундай профилактик тадбирлар электр ускуналарининг ишончли ишлаши, юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш ва электр таъминоти барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.


Ишончли электр таъминоти — доимий эътибор ва масъулиятли меҳнат самарасидир!

 

«СУРХОНДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ