2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: Авария ҳолатларининг олдини олиш бўйича амалий машғулот ўтказилди
  • 27.11.2026
  • 3

"Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли “Фарғона” подстанциясида Подстанциялар хизмати муҳандиси Б. Меликузиев ҳамда МММ ва ХТГ етакчи муҳандиси А.Тешабоевлар иштирокида авария ва ёнғинга қарши амалий машғулот ўтказилди. 

Амалий машғулот давомида "ОТҚ-110 кВ Л-Ф-К-1 бўлинмасидаги ток трансформаторининг “А” фазасида мой отилиб чиқиши натижасида ёнғин юзага келиши ҳамда Л-Ф-К-1 В-110 кВ ўчиргичининг ўчмай қолиши” ҳолати бўйича ходимларнинг ҳаракатлари синовдан ўтказилди.

Машғулотдан кўзланган мақсад — фавқулодда вазиятларда ходимларнинг тезкор ва тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, авария оқибатларини бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалий тайёргарлигини оширишдан иборат.

 

"ФАРҒОНА МЭТ" ФИЛИАЛИ | АХБОРОТ ХИЗМАТИ