2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Коррупцияга қарши курашиш
Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ташкилот ходимларига мурожаати
  • 27.11.2026
  • 10

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Баҳодир Ибрагимович Жураевнинг Коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ва уни олдини олиш бўйича Акциядорлик жамиятининг барча раҳбар ва ходимларига мурожаати

 

Ҳурматли ҳамкасблар!

 

Бугунги кунда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, давлат бошқарувида очиқлик ва шаффофликни кучайтириш, коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

 

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилаётган “қонун устуворлиги ва инсон қадри” тамойили барча соҳалар қатори “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва унинг филиаллари учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.

 

Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, коррупция — жамият ривожига, давлат идоралари ва иқтисодиёт тараққиётига жиддий тўсиқ бўладиган салбий иллатдир. Шу боис, унга қарши курашиш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки ҳар бир раҳбар ва ходимнинг устувор вазифаси бўлиши шарт.

 

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, ҳар бир давлат ва хўжалик юритувчи субектда коррупциянинг олдини олиш, унга барҳам бериш ҳамда жамоат онгида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатларни шакллантириш вазифаси белгиланган.

 

Шу асосда, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва унинг филиаллари фаолиятида қонунийлик, шаффофлик, ҳалоллик ва адолат тамойиллари устувор ҳисобланади. Коррупцияга, манфаатлар тўқнашувига, непотизмга ва хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатларига мутлақо йўл қўйилмайди.

 

Ҳар бир раҳбар, ҳар бир ходим ўз хизмат бурчини виждонан адо этиши, қонун талабларига қатъиян риоя қилиши, давлат ва жамият манфаатларини устувор деб билиши ҳамда шахсий масъулиятини чуқур англаши шарт. Қонунга зид ҳар қандай ҳолат ҳақида белгиланган тартибда хабар берилиши лозим бўлиб, бундай шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари давлат ҳимоясида бўлади.

Хулоса сифатида таъкидлаб айтмоқчиманки, коррупцияга қарши кураш — бу фақат алоҳида тузилмаларнинг эмас, балки ҳар бир раҳбар ва ҳар бир ходимнинг фуқаролик ва касбий бурчидир.

 

Қонунга содиқлик, ҳалоллик ва адолат “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва унинг филиаллари фаолиятининг мустаҳкам пойдевори бўлиши шарт.

 

Фақат шу йўл билан биз Акциядорлик жамияти ишончини мустаҳкамлаймиз, соҳада барқарорлик ва самарадорликни таъминлаймиз ҳамда келажак авлод олдидаги юксак масъулиятимизни муносиб адо эта оламиз. 

Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖАхборот хизмати