

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 23 сентабрдаги ПФ 206 сон Фармони ҳамда вилоят ҳокимининг 2026 йил 3 ноябрдаги 43-3-0-Ф/26-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, кузги дарахт экиш мавсуми доирасида “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ “Зафаробод” рақамли подстанцияси ён атрофидаги бўш ер майдонларини кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур тадбирлар доирасида подстанцияси ён атрофидаги бўш ер майдонларига 3600 дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилмоқда.
Ушбу эзгу ташаббус орқали энергетика объектлари ҳудудларининг кўркамлигини ошириш, яшил майдонларни кенгайтириш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ва экологик барқарорликка муносиб ҳисса қўшиш кўзда тутилган.
«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ