

Тошкент шаҳрида атроф-муҳит озодалигини сақлаш, кўчалар ва ҳовлиларни хазонлардан тозалаш мақсадида эълон қилинган «Долзарб 15 кунлик» хашар доирасида кенг кўламли тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги подстанцияларда ҳам мазкур ишларда фаоллик кўрсатмоқда.
Хусусан, подстанциялар ҳудудлари ва уларнинг атрофларида тўпланган хазонлар йиғиштирилиб, дарахтлар атрофи, ички йўлаклар ҳамда хизмат кўрсатиш майдонлари тартибга келтирилмоқда.
Обод ва озода муҳит — барчамизнинг умумий масъулиятимиз!
«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ