2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
«Ўзбекистон-24» телеканалида 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» подстанциясининг Марказий Осиё давлатлари электр энергетика тизимидаги аҳамияти ҳақида махсус репортаж эфирга узатилди
  • 27.11.2026
  • 5

#Махсус_репортаж | 500 кВ кучланишли «Ҳалқа»подстанцияси ҳамда унга уланган магистрал электр тармоқларининг мамлакатимиз электр энергетика умумтизимидаги аҳамияти ҳақида — mtrk.uz

▪️ Ёдингизда бўлса, 2026 йил 6 ноябрь куни соат 22:17 да электр энергиясини ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳа доирасидаги 500 кВ кучланишли «Ҳалқа»подстанциясида муҳим техник жараёнга старт берилган эди.

▪️ 500 кВ кучланишли «Тошкент» ҳамда «Ҳалқа» подстанцияси боғловчи Л-552 электр узатиш ҳаво тармоғи орқали янги йирик энергетика объектига кучланишли берилиб, синов созлаш-ишлари олиб борилган эди.

Муҳим янгилик: Бугун, 2026 йил 25 ноябрь куни 500/220/10 кВ «Ҳалқа» подстанциясининг 220 кВ кучланишли очиқ тақсимловчи қурилмаси ҳамда 10 кВ кучланишли ёпиқ тақсимловчи қурилмасида синов-сизлаш ишлари тўлиқ якунланиб, электр қурилмалари кучланиш остига қўйилди.

► YouTube’да кўриш

Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати