

"Сурхондарё магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги, Музработ туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли “Нурчи” подстанциясида режали таъмирлаш ишлари бажарилди.
Жумладан, 15-фидернинг механик юритмасини таъмирлаш ҳамда релели ҳимояси ва автоматика (РҲА) тизимини текшириш ишлари амалга оширилди.
♦ Иш вақти: 10:30 дан 17:00 гача
♦ Наряд-ижозат: №91
♦ Бригада таркиби: 5 нафар ходим.
Ушбу ишлар электр қурилмаларининг созлигини таъминлаш, эҳтимолий носозликларнинг олдини олиш ва электр таъминоти ишончлилигини оширишга қаратилган.
«СУРХОНДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ