
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПҚ-4249-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган.

“Ўзбекистон МЭТ” Бирлашган касаба уюшма қўмитаси 4266 нафар касаба уюшма аъзолари, шу жумладан 530 нафар хотин-қизлар ва 647 нафар ёшлардан иборат.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати Акциядорлик жамиятининг 2024 йилги фаолияти юзасидан эълон қилган «ЙИЛ САРҲИСОБИ» рукни остида ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилган ҳисобот-маълумотномалар якунланганини маълум қилади.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Мувофиқлик тизими комплаенс хизмати томонидан uzbekistonmet.uz расмий веб-сайти орқали «КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ» рукни остида 2024 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқ ва йўл қўйилган камчиликларни қайд этиш баробарида ўзига хос сарҳисоб таҳлили юритиш анъанага кирган.

Қадрли uzbekistonmet.uz расмий веб-сайтимиз обуначилари, ҳурматли истеъмолчилар. Ахборот хизмати «ЙИЛ САРҲИСОБИ» рукни остида ҳисоботларни эълон қилишни бошлайди. Бу орқали биз мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик ва шаффофлик сиёсатига мувофиқ равишда Акциядорлик жамияти фаолиятига назар соламиз. Бир сўз билан айтганда, 2024 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқ ва йўл қўйилган камчиликларни қайд этиш баробарида ўзига хос сарҳисоб таҳлилини юритамиз.