
► Қадрли uzbekistonmet.uz расмий веб-сайтимиз обуначилари, ҳурматли истеъмолчилар. Ахборот хизмати «ЙИЛ САРҲИСОБИ» рукни остида ҳисоботларни эълон қилишни давом эттирамиз. Бу орқали биз мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик ва шаффофлик сиёсатига мувофиқ равишда Акциядорлик жамияти фаолиятига назар соламиз. Бир сўз билан айтганда, 2025 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқ ва йўл қўйилган камчиликларни қайд этиш баробарида ўзига хос сарҳисоб таҳлилини юритамиз.
Марҳамат, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси У.П. Урунов масъуллигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон–2030» Стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили” давлат дастури асосида
2025 йил давомида амалга оширган ишлари ҳисоботи билан танишинг:
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти (кейинг ўринларда – Акциядорлик жамияти) Ахборот хизмати томонидан тасдиқланган медиа-режалар асосида, 2025 йил давомида, Акциядорлик жамияти расмий веб-сайти ҳамда унинг ижтимоий тарсмоқдаги саҳифалари орқали мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққиёти жараёни ҳамда Акциядорлик жамияти фаолиятига оид хабар ва янгиликлар — юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда подстанцияларда олиб борилган таъмирлаш-созлаш, модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари ҳамда инвеститисия лойиҳаларини амалга оширилиш босқичлари, инновацион технология ва янги ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш ҳақида ахборот бериш ва кенг жамоатчилик эътиборига ёритиш; Акциядорлик жамиятининг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, жамоатчилик фикрини ўрганиш; Ахборот сиёсати соҳасида зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (2025 йил 3-чоракдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказига) билан самарали амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш; Оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш, ахборот хизматлари билан доимий ишловчи журналистлар ва блогерлар орқали Акциядорлик жамияти фаолиятига тааллуқли бўлган тезкор маълумотларни тарқатиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда кенг аҳоли қатламларининг иштирокини таъминлаш; Ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш, Оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғида Акциядорлик жамияти фаолиятига алоқадор ахборотни тарқатиш; Миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг позициясини ўрганиш, долзарб таклифлар ишлаб чиқиш Акциядорлик жамияти фаолиятига алоқадор матнли, фото-, аудио- ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш каби ишлар амалга оширилди.
Натижалар рақам кўрсаткичларида
Ахборот хизматининг бош вазифаси — Акциядорлик жамияти расмий веб-сайти ҳамда унинг ижтимоий тарсмоқдаги саҳифалари орқали юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда подстанцияларда олиб борилган таъмирлаш-созлаш, модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари ҳамда инвеститисия лойиҳаларини амалга оширилиш босқичлари, инновацион технология ва янги ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш ҳақида ахборот бериш ишлари мунтазам равишда олиб борилди.
Мисол учун, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий:
1) uzbekistonmet.uz веб-сайтида эълон қилинган хабар ва янгиликлар, маълумотнома ва ҳисоборлар (репостлар билан бирга) – 1976 ни ташкил этди;
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5968
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/7944
2) Телеграм мессенжеридаги расмий каналда эълон қилинган хабар ва янгиликлар, маълумотнома ва ҳисоборлар (репостлар билан бирга) – 14 993 тани ташкил этди;
https://t.me/uzmetaxborotxizmati/47874
https://t.me/uzmetaxborotxizmati/32881
3) Телеграм мессенжеридаги ўқув-ахборот каналда эълон қилинган видеодарслар – 39 тани ташкил этди;
Шунингдек, 4) Facebook’даги постлар – 9 171 та; 5) Instagram’даги постлар – 8 747 та; 6) X (Twitter)’даги постлар – 3 103 та; 7) Odnoklassniki’даги постлар – 904 та; 8) Youtube’даги видеолавҳалар – 917 тани ташкил этди.
Бундан ташқари, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ахборот хизмати томонидан 2025 йил давомида ўтказилган матбуот тадбирлари сони қуйидаги рақамларни ташкил этди:
· Брифинглар – 5 та;
· Матбуот анжуманлари – 3 та;
· Пресс-турлар – 7 та;
· Эълон қилинган материаллар – 1220 та;
· Видео - 80 та ва фотохабарлар – 1054 та;
· Хабарлар (постлар) – 470 та;
· ОАВда чиқишлар – 105 та;
· Семинарлар -– 8 та;
· Сайёр қабуллар – 9 та.
Мунтазам равишда амалга оширил келаётган ишлар
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати (матбуот котиби) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказининг Ишчи гуруҳи, Мониторинг маркази ҳамда Энергетика вазирлиги Ахборот хизматида ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган материаллар таҳлили, медиамакондаги негатив маълумотларга тегишли тартибда муносабат билдириш амалиёти мунтазам равишда амалга оширилмоқда.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, Utube, Odnoklassniki, Youtube) барқарор фаолият юритмоқда. Ижтимоий тармоқларда Акциядорлик жамияти фаолиятига тегишли масалаларга зудлик билан муносабат билдирилиб, тегишли тартибда таҳлилий мақола, баёнот, хабар ва маълумотлар эълон қилинмоқда.
Шунингдек, Акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-созлаш ишлари, инвестицион лойиҳаларнинг бажарилиши, ижтимоий-иқтисодий йўналишдаги амалиётлар кенг жамоатчилик эътиборига ёритиб борилмоқда.
Бундан ташқари, электр таъминотидаги носозликлар, таъминотдаги узилишлар, истеъмолчиларнинг тўлов мажбуриятлари, тўлов маданияти юзасидан тарғибот ишларида электр энергияси истеъмолчилари билан бевосита ишлайдиган турдош ташкилотлар фаолиятига Ахборот ҳамкори сифатида кўмак берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг муҳим хабарлари ҳам тегишли тартибда «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг ижтимоий тармоқ саҳифаларида қайта эълон қилинмоқда.
Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати томонидан янгиланиб бориладиган www.president.uz веб-сайтидаги мақола ва хабарлар Акциядорлик жамиятининг веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида қайта репост қилиб борилмоқда. Шу билан бирга, муҳокамадаги қарор лойиҳаларига тўғридан-тўғри ҳаволалар берилган бўлиб, uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Янгиликлар» рукнидаги мақола, эълон ва маълумотномаларда ҳуқуқий ахборот (қонунчиликдаги янгиликлар) бериб борилади.
Бундан ташқари, Акциядорлик жамиятининг расмий телеграм каналида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” махсус иловасидаги соҳага тааллуқли маълумотлар тез-тез қайта эълон (репост) қилиб турилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармонининг моҳияти ва аҳамияти, унда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайтида «Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда» номли рукн ташкил этилган. Шунингдек, “Ёшлар сиёсати” номли рукн орқали ёшлар сиёсатига оид маълумотлар бериб борилмоқда.
Акциядорлик жамиятининг веб-сайтида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23
Бундан ташқари, uzbekistonmet.uz веб-сайтида бўш иш ўринларига салоҳиятли кадрларни жалб қилиш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнини шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Онлайн резюме” ва “Онлайн маслаҳатчи” электрон дастурлари жорий қилинган.
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали Жамият фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган таҳлилий мақола, расмий баёнот, ўтказилган матбуот анжуманлари ва брифингларда сўралган саволларга жавоблар, хабар ва маълумотларни ҳисобот жадвали шаклидаги иловалар орқали ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этиб борилмоқда.
Шунингдек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг ЯГОНА ТEЛEФОН 71/236-60-35 (матбуот котиби), бундан ташқари, ИШОНЧ РАҚАМИ, яъни фуқаролар мурожаати учун махсус телефон рақами +998 71-208-56-46 ҳамда Девонхона (канцелярия) 71/236-6226 рақамлари фаолият кўрсатмоқда. 2021 йилдан Call центр рақами +998 (55) 500-5545 рақамининг иш фаолияти uzbekistonmet.uz веб-сайти билан интеграциялаштирилган.
Акциядорлик жамият расмий веб-сайтининг барқарор фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Веб-сайт 4 та тил-графика саҳифаларида (ўзбек тили кирилл ва ўзбек тили лотин графикаси, рус тили ва инглиз тилларида) юритилиб, унда 11 та рукн, 71 та нимрукн, 1 та Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги ҳудудий филиаллар ҳақида батафсил маълумотлар жойлаштирилган инфографика маълумотномаси мавжуд.
Магистрал электр тармоқлари филиаллари ҳақидаги маълумотлар (филиал манзили, асосий иш фаолияти, боғланиш учун телефон рақамлари, филиал раҳбарининг исм-шарифи) харита шаклидаги инфографикага жойлаштирилган.
Шунингдек, Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг 2025 йил 2 сентябрдаги буйриғига биноан 14 та магистраль электр тармоқлари филиалларида 14 нафар муҳандисларга “матбуот котиби ёрдамчиси” мақоми берилиб, Ахборот хизмати фаолиятига кўмакчи сифатида бириктирилган.
У. Урунов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг матбуот котиби ― ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати