Эълонлар
САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ОНЛАЙН КЎРГАЗМАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
  • 12.05.2021
  • 449

✅ Электрон кооперация портали мамлакатнинг йирик саноат корхоналари билан ҳамкорликда www.cooperation.uz   расмий веб-сайти базаси асосида саноат маҳсулотларининг онлайн кўргазмасини ташкил этди.

❗️ Виртуал форматдаги тадбир  дунёнинг исталган нуҳтасидан саноат корхоналарига кўргазмаларда иштирок этиш имкониятини яратади.

 Онлайн кўргазмаларни ташкил этиш ва ўтказиш иқтисодий жиҳатдан асосли ечим бўлиб, иштирокчиларнинг вақти ва ортиқча сарф-харажатларни иқтисод қилиш афзаллигини ҳам таклиф қилади.

‼️ Мазкур онлайн кўргазма ижтимоий тармоқлар элементлари ва интернет-дўконнинг имкониятлари бирлаштирилган замонавий эркин савдо майдони бўлиб-ташриф буюрувчиларга масофадан савдо яъни сотиш ва сотиб олиш жараёнларини амалга ошириш имкониятини беради.

⇒ Эътиборлиси, платформада рўйхатдан ўтиш, маҳсулотларни  жойлаштириш ва савдоларда иштирок этиш мутлақо бепул.

 Манба: https://t.me/cooperationuz/263

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>