Янгиликлар
КАПИТАЛ ҚУРИЛИШ, СМЕТА ВА ЛОЙИҲАЛАРНИ ЭКСПЕРТИЗА ҚИЛИШ БОШҚАРМАСИ: 2021 йил, биринчи яримйиллик сарҳисоби
  • 14.07.2021
  • 510

  Маълумки, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўзининг бир қатор вазифалари амалга ошириш билан бирга юқори кучланишли электр тармоқларини қуриш, кенгайтириш, модернизация ва реконструкция қилиш, теxник қайта жиҳозлаш, объектларни молиялаштириш ҳамда уларни амалда бажарилиши учун йиллик ва истиқболли электр тармоқларининг қурилиш дастурларини ҳам амалга оширади.

  Акциядорлик жамияти таркибидаги Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармаси магистрал электр тармоқларда олиб борилаётган лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж ишларини амалга оширилиши ва ўз вақтида молиялаштирилишини мувофиқлаштиради.

 

  Шунингдек, бошқарма “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ таркибий корхона ва бўлинмаларидан лойиҳанинг бажарилишини назорат қилиш жараёнида пудратчи ташкилотларнинг шартнома мажбуриятларини ва, зарур бўлганда, шартномада назарда тутилган санкцияларни тақдим этишни талаб қилади.

  Ушбу амалиётлар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг фармойиш ва қарорлари, Энергетика вазирлиги топшириқ ва кўрсатмалари ҳамда Шаҳарлараро норма қоидалари, xавфсизлик қоидалари ва бошқа норматив ҳужжатлари асосида олиб боради.

  Бошқармага 2019 йил 2 октябрда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан лойиҳаларни тармоқ экспертизасидан ўтказиш гувоҳномаси тақдим этилган. Мисол учун, Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармаси томонидан 2021 йилнинг биринчи яримйиллигида қуйидаги лойиҳаларга тармоқ экспертиза хулосаси берилди:

“Поп–Наманган–Андижон темирйўл линиясини электрификациялаш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган 220 кВли “Қизил ровот” подстанциясидаги 110 кВли очиқ тақсимлаш қурилмасини кенгайтириш” лойиҳаси;
“Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида “Озодлик” подстанциясидаги 10 кВли “КРУН” қурилмасини алмаштириш” лойиҳаси;
“Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги 220/110/10кВли “Беруний” подстанциясидаги 125 МВА қувватли “Т-2” автотрансформаторини ўрнатиш” лойиҳаси;
“Навоий вилояти Томди туманидаги 220/35/6 кВли “Горная” подстанциясини қайта қуриш” лойиҳаси;
“Тўрақўрғон ИЭС қурилиши” лойиҳаси доирасида 220 кВли “Қизил Ровот” подстанциясини қайта қуриш” лойиҳаси;
“Жиззах вилоятидаги “Сирдарё ИЭС” АЖ ва “Зафаробод” подстанцияси оралиғида иккита 220 кВли ҳаво тармоғи ва 220/110/10 кВли “Зафаробод” подстанциясини қуриш” лойиҳаси;
“Қашқадарё вилоятидаги 500/220/110/10 кВли “Ғузор” подстанцияси ва 220/110/10 кВли “Амир Темур” подстанцияси оралиғида 220 кВли “Л-Азамат-2” ҳаво тармоғини қуриш” лойиҳаси.
 

  Бир ўз билан айтганда, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ўз навбатида республика иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бизнес субъектлари ҳамда аҳоли томонидан электр энергиясига бўлган талабни ортиб бораётган қисмини тўлиқ қоплаш мақсадида Жамият тасарруфидаги электр тармоқларини модернизация ҳамда реконструкция қилиш ишларини жадал олиб бормоқда.

  Хусусан:

  2021 йилда модернизация ва реконструкция дастури асосида жами 15 та подстанцияларда қўшимча 1568 МВА қувват ошириш режалаштирилган.

  Жорий йилнинг биринчи яримйиллигида 7 та подстанцияларда,

  шундан:

Тошкент вилояти “Чирчиқ” подстанциясида – 2 дона (200 МВАли) 150 МВА;
Қорақалпоғистон Республикаси “Беруний” подстанциясида – 1 дона (125МВАли) 125МВА;
Хоразм вилояти “Хоразм” подстанциясида – 1 дона (200 МВАли) 75 МВА;
Фарғона вилояти “Ўзгариш” подстанциясида – 1 дона (200 МВАли) 50 МВА;
Бухоро вилоятида “Қуюмозор” подстанциясида – 1 дона (63 МВАли) 63 МВА;
Қашқадарё вилоятида “Амир Темур” подстанциясида – 1 дона (125 МВАли) 125 МВА;
Навоий вилоятида “Горная” подстанциясида – 1 дона (63 МВАли) 43 МВА юқори кучланишли трансформаторлар ўрнатилиб ишга туширилди ва 631 МВА қувватга оширилди.

  Йил якунига қадар 10 та подстанцияларда 1000 МВА қўшимча қувватга оширилиши кутилмоқда,

  жумладан,

  Қашқадарё вилоятида 75 МВА

  “Қарши” подстанциясида – 1 дона (200 МВАли) 75 МВА;

  Бухоро вилоятида 127 МВА

  “Қуйимозор” подстанциясида – 1 дона (63 МВАли), 2 дона (125 МВАли) 127 МВА;

  Самарқанд вилояти 84 МВА

  “Самарқанд” подстанциясида – 2 дона (25 МВАли) 9 МВА;

  “Каттақўрғон” подстанциясида – 1 дона (200 МВАли) 75 МВА;

  Навоий вилоятида 243 МВА

  “Химия” подстанциясида – 1 дона 200 МВА;

  “Горная” подстанциясида – 1 дона (63 МВАли) 43 МВА;

  Фарғона вилоятида 75 МВА

  “Фарғона” подстанциясида – 2 дона (200 МВАли) 75 МВА;

  Тошкент шаҳри 23 МВА

  “Юксак” подстанциясида – 1 дона (63 МВАли) 23 МВА;

  Сурхондарё вилоятида 249 МВА

  “Шеробод” подстанциясида – 2 дона (250 МВАли), 2 дона (63 МВАли) 249 МВА;

   Жиззах вилоятида 124 МВА

  “ДНС”-2 подстанциясида – 2 дона (125 МВАли) 124 МВА.

 

  Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 05 январда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси томонидан 5-сонли буйруқ имзоланди. Қарорга асосан 2021 йил умумий қиймати 124,0 млн АҚШ доллар (1 351,6 млрд.сўм) 10 та лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, шундан:

Соҳа маблағлари ҳисобидан – 16,59 млн АҚШ доллар (180,9 млрд. сўм);
Давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар – 107,4 млн. АҚШ доллар (1 170,7 млрд. сўм) ташкил этади.

  2021 йил I яримйилликда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан жами 54,0 млн АҚШ доллар (589,0 млрд. сўм) маблағ ўзлаштирилиб, режага нисбатан 130,5 фоизга (режа 41,39 млн АҚШ доллар ёки 451,1 млрд. сўм) жумладан:

-  Соҳа маблағлари ҳисобидан – 17,82 млн АҚШ доллар (194,3 млрд. сўм);
-   Давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар – 36,18 млн АҚШ доллар (394,7 млрд. сўм) бажарилди.

  Жорий йил якунига қадар умумий қиймати 58,0 млн АҚШ долларли 3 та лойиҳалар ишга туширилиши режалаштирилган, шундан:

- “Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида жойлашган 500 кВ “Ғузор–Регар” (Л-507) юқори кучланишли электр узатиш тармоғини тиклаш” инвестиция лойиҳаси қиймати 14,8 млн АҚШ доллар.
- “500кВ Сурхон–Пули-Хумри (Хўжа-Алвон) электр тармоғини қуриш лойиҳаси доирасида 500кВли "Сурхон" подстанциясидаги ОТҚни кенгайтириш” инвестиция лойиҳаси қиймати 32,0 млн АҚШ доллар.
- “Поп–Наманган–Андижон электрлаштирилган темирйўл линиясининг ташқи объектларини электр таъминоти билан таъминлашда таянч нимстанциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси қиймати 11,2 млн АҚШ доллар.

  “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг капитал қурилиш бошқармаси ва филиаллардаги бўлимлари билан биргаликда жорий йилнинг биринчичи яримйиллигида жами 398,6 млрд.сўмли лойиҳалар фойдаланишга топширилиб, ишчи комиссияси далолатномалари расмилаштирилди.

 

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги “Тошкент шаҳридаги давлат мулки объектларига инвестицияларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 146-сонли қарорига мувофиқ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ учун Тошкент шаҳри Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй манзилида етти қаватли маъмурий бино қурилиши амалга оширилмоқда.

  Ҳозирги кунда асосий бинонинг қурилиши деярли якунланмоқда. “Б блок” (мажлислар зали) биноси пойдевори учун хандақ қазиш ишлари давом этмоқда.

  Маълумот ўрнида: Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармасида жами 10 нафар ходимлар меҳнат фаолияти олиб боради.

  Ҳурмат билан,

  Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармаси жамоаси

  “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан 2021 йилнинг I чорагида амалга оширилган инвестицион лойиҳалар ҳамда қурилиш-монтаж ва модернизация-реконструкция дастурлари юзасидан амалга оширилган ишлар хусусида маълумот

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/925

 

  Жамоатчилик эътиборига электр энергетика тармоғида амалга оширилаётган ишлар кенг ёритилмоқда (инфографикали тақдимот)

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/901

  Электр тармоқларининг истиқболли қурилиш дастурлари шакллантирилмоқда

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/732

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизматининг 2021 йил биринчи яримйиллик ҳисоботи

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1179

 

  Муҳандис-энергетик Равшанбек Арифович Ҳасанов 70 ёшда!

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/684

 

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан 2021 йилда давлат ташқи қарзи ҳисобига амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида ўзлаштирилган маблағлар тўғрисида маълумотнома

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1148

  Энергетиклар куни арафасида соҳа вакиллари муносиб тақдирланмоқда

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/630

 

https://t.me/ies_matbuot_kotibi/304

https://t.me/MARKAZ16Uz/13815

http://bugun.uz/67425

https://review.uz/oz/

https://kapital.uz/surhan

https://bit.ly/3kppyaI

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>