Хотин-қизлар
“Тошкент шаҳар MЭT” филиалида хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди
  • 24.08.2021
  • 503

✅ Маънавияти юксак аёл — улуғдир!

  Жорий йилнинг 20 август куни “Тошкент шаҳар MЭT” филиали тасарруфидаги Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси, филиалда меҳнат фаолияти юритаётган аёлларни жалб қилган ҳолда, “Оила — муқаддас”, “Фарзанд тарбиясида ота-онанинг роли”, “Кийиниш ва муомала маданияти” мавзуларида давра суҳбати ташкил этди.

  Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси адабий тарғибот тадбирларни уюштириш бўлим бошлиғи Ф.Худойқулова ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимияти бўлим бошлиғи Н.Абдуллаевалар иштирок этишди.

  Тадбирдан кўзланган мақсад — хотин-қизларни ташвишга солаётган ўй-муаммоларнинг туб илдизини ўрганиш, муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг турмуш даражасини юксалтиришга доир ишлар кўламини кенгайтириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий онги ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишдан иборат.

✔️ Тадбир иштирокчилари мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Батафсил манба: https://t.me/toshkentshaharMET

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ

Ахборот хизмати

>