Эълонлар
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ: 2021 йил 16 ноябрдан 16 декабргача ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги ўтказилади
  • 02.11.2021
  • 378

✅ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг 2021 йил 1 ноябрь санасида “Ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги 326-сонли буйруғи имзоланди.

  Буйруқда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ қуйи тизими бўлинма ва филиаллари объектларида “Ёнғин хавфсизлиги қоидалари” қўлланмаси талабларига риоя этилиши, электр ускуналарини қишки мавсумда ёнғинга хавфсиз ишлашга тайёрлаш, ёнғин-техник комиссиялари, кўнгилли ўт ўчириш дружиналари фаолиятини фаоллаштириш, Давлат ёнғин назорати органлари кўрсатмаларини бажариш, ёнғинларнинг олдини олиш ишларига ходимларни кенгроқ жалб қилиш, шунингдек, Жамиятнинг 2021 йил 29 январдаги 33-сонли буйруғи 11-1-иловаси, 4-бандид белгиланган вазифаларни бажариш назарда тутилган.

❗️Шунингдек, мазкур буйруқ билан кўрик ойлиги тадбирларига тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказиш натижаларини умумлаштириш учун “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг Марказий комиссияси таркиби эълон қилинди. Унга кўра, Комиссия раиси "Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Элмуродов, аъзолари: З.И.Атаев, А.Б.Султонов, Ш.С.Кулибаев, М.К.Бобоев, Ш.Э.Зиёев, Н.Ш.Азимов ҳамда С.Р.Хайдаровлардан иборат.

⇒ Кўрик давомида ташкил этилган семинарлар, Ўзбекистон Республикаси ФВВ ёнғин хавфсизлиги ходимлари билан биргаликда ўтказилган машғулотлар  Акциядорлик жамиятининг Ахборот хизмати орқали ёритиб борилади. Шунингдек, семинарлар, ўтказилган машғулотларнинг фото ҳамда видео материаллари диск ва фотоальбомлар шаклида Комиссияга тақдим этилади.

⇒ Бундан ташқари, кўрик якуни бўйича Марказий комиссия қарорига мувофиқ совринли ўринларни эгаллаган филиал ва бўлинмаларга рағбатлантирувчи мукофотлар ажратилиши кўзда тутилган. Жумладан: 1-ўрин — 25 000 000 сўм; 2-ўрин — 18 000 000 сўм; 3-ўрин — 17 000 000 сўм.

❇️ Эътиборингизга ўтган йили, яъни 2020 йил 16 ноябрдан 16 декабргача ўтказилган ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлигида тадбир иштирокчилари томонидан олинган ҳаваскорлик видеотасвирларини ҳавола этамиз.

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>