Янгиликлар
Энергетика вазирлигида Матбуот-штаби ташкил қилинди
  • 16.11.2021
  • 259

  Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг буйруғи билан куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга тезкор ахборот етказиш мақсадида “Матбуот штаби” ташкил этилди. Мазкур штаб таркибига Ёқилғи-энергетика комплекси ташкилотлари матбуот котиблари киритилган.

  Амалиёт шуни кўрсатадики, куз-қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг кескин совиши билан боғлиқ равишда электр энергияси ва табиий газ истеъмоли кескин ошиши муносабати билан ушбу масалалар бўйича мурожаатлар сони сезиларли даражада ортиб бормоқда.
 

 


  Шу муносабат билан, ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари, шунингдек, электр энергияси, нефть маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажмлари, кузатилаётган носозликларнинг сабаблари ва уларни бартараф этиш тўғрисида ўз вақтида маълумот бериш муҳим аҳамиятга эга.
 

 

 

 


  Юқоридагиларни ҳисобга олиб, истеъмолчилар, оммавий ахборот воситалари ва блогерларга якдил хулосага эга маълумотлар тақдим этиш мақсадида, Энергетика вазирининг тегишли буйруғи асосида, 2021–2022 йил куз-қиш мавсумида фаолият юритадиган “Матбуот штаби” ўз фаолиятини бошлади.

  Унда Энергетика вазирлигида тизим ташкилотлари матбуот котибларидан иборат жамоа фаолият юритиб, Штаб аъзолари истеъмолчилар мурожаатларига жавоблар, мавжуд муаммо ва унинг ечимлари тўғрисида тезкор ахборот беришни режалаштирган.
 

 


  Ёқилғи-энергетика соҳасига оид барча қизиқтирган савол ва мурожаатларни press@minenegry.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.

  Энергетика вазирлиги Матбуот штабининг платформаси — Энергетика вазирлигининг minenergy.uz веб-сайти ҳамда Telegramm месенжеридаги https://t.me/minenergy_uz канали.

 

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

https://minenergy.uz/uz/news/view/1597

 

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/21177

uza.uz/

https://xs.uz/

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>