Ташқи қарз
2021 йилда давлат ташқи қарзи ҳисобига амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида ўзлаштирилган маблағлар тўғрисида
  • 05.01.2022
  • 386

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2021 йилда давлат ташқи қарзи ҳисобига амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида ўзлаштирилган маблағлар тўғрисида маълумотнома.

 

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2021 йил давомида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан Давлат кафолати остидаги ташқи қарзи маблағлари иштирокида умумий лойиҳа қиймати 601,7 млн. долл. бўлган 5 та йирик инвестиция лойиҳа амалга оширилди. Шундан Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг 2021 йил 20 декабрдаги йиғилиши 73-сон баёни 2-иловасига асосан 2021 йилда Давлат кафолати остидаги ташқи қарзи маблағларидан 52,95 млн. долл. ўзлаштириш белгиланган.

  2021 йил январь-декабрь ойлари давомида Давлат кафолати остидаги ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан 53,02 млн. долл. ўзлаштирилди (режага нисбатан 100,13%).

 

   ✍️ Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>