Янгиликлар
Хоразм вилояти магистрал электр тармоқларида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳамда модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари мутахассислар иштирокида муҳокама қилинди
  • 22.04.2022
  • 262

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 2022 йил 21 апрель санасида, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларнинг ёз мавсумига тайёргарлигини ўрганиш мақсадида “Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиали ҳамда “Хоразм магистрал электр тармоқлари» филиалига хизмат сафари уюштирган эди.

 

Батафсил: «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Д.А.Исақуловнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятига хизмат сафари тафсилотлари

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2244

Дадажон Айнақулович, шунингдек, 220 кВ кучланишли “Хоразм” подстанциясида давом эттирилаётган қурилиш-монтаж ишлари билан танишиб, подстанция ичидаги омборхоналарни кўздан кечирди.

Модернизация дастури бўйича демонтаж қилинган электр ускуналарнинг яроқлиларини ажратиб саралаш, таъмирлаб-созлаш ва айнан шундай электр қурилмаларидан фойдаланаётган подстанция ҳамда линиялар учун захира эҳтиёт қисмлари сифатида юбориш, яроқсиз ускуна ва жиҳозларни тегишли тартибда, қонунчиликда белгиланган жойга металломга топшириш, ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича тегишли топшириқлар берди.

 
 

Шу билан бирга, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов “Хоразм магистрал электр тармоқлари» филиали директори, бош муҳандис ҳамда подстанция бошлиғи иштирокида Хоразм вилоятда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишларини чизма-хариталар ёрдамида атрофлича муҳокама қилди. Йил сайин саноат кўлами, ўрта ва кичик бизнес, ижтимоий соҳа объектлари сони ошиб бораётган, шунингдек, аҳоли сони ва турмуш шароити яхшиланиб бораётган Хоразм вилояти, унга туташ Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Бухоро вилояти истеъмолчиларини мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ва қисман импорт қилинаётган электр энергияси билан таъминлашнинг ишончлилигини ошириш юзасида ўз кўрсатмаларини берди.

 

Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидаги магистрал электр тармоқлари филиалига хизмат сафарини, яъни юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларнинг мавсумий тайёргарлиги ҳамда модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишларини объектнинг ўзига бориб ўрганиши давом этади.

У.П.Урунов, Ахборот хизмати раҳбари

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>