Акциядорларнинг умумий йиғилиши
Акциядорлик жамиятининг янги ташкилий тузилмаси тасдиқланди
  • 27.10.2022
  • 1318

Маълумки, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг барча овоз берувчи акциялари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли бўлиб, у «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Ягона акциядори ҳисобланади. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 58-моддасига асосан Ягона акциядор томонидан қабул қилинди.

Мазкур қарор орқали Ягона акциядор томонидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг кун тартибидаги бўлган ташкилий масалаларга ечим топилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 апрелдаги ПФ–101-сон “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги Фармонининг:

15-бандида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг фаолияти самарадорлигини, масъулияти ва жавобгарлигини ошириш мақсадида 2022 йил 1 майдан бошлаб Кузатув кенгаши аъзоларидан иборат стратегия ва инвестициялар қўмитаси, Аудит қўмитаси, Тайинловлар ва ҳақ тўлаш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитаси ташкил этилиши;

17-бандида тасдиқланган 6-иловада акциядорлик жамиятларида жамият ижро органи раҳбарининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими жорий этилиши ва унга бўйсунадиган лойиҳа офиси ташкил этилиши, уларнинг харажатлар сметаси Кузатув кенгаши томонидан алоҳида тасдиқланиши ҳамда Акциядорлик жамияти ижро органи раҳбарининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосарига ижро органининг барча раҳбар ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар трансформацияга тегишли масалалар бўйича ҳисобдор бўлиши белгилаб ўтилган.

Юқоридаги Президент Фармонини ижросини таъминлаш мақсадида Акциядорлик жамиятларида ижро органи раҳбарининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими жорий этилиши ва унга бўйсунадиган лойиҳа офиси ташкил этилиши топшириғини белгиланган муддатларда таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг янги ташкилий тузилмасининг тасдиқлаш лозим эди.

Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасида қуйидаги ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилган:

►  Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозими Бошқарув раисининг эксплуатация масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига ўзгартирилиши;

► Бошқарув раисининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими Бошқарув раисининг стратегик ривожлантириш, трансформация, саноатда кооперация алоқаларини кенгaйтириш, рақамлаштириш ва ахборот технологиялари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига ўзгартирилиши;

► Бошқарув раисининг капитал қурилиш, маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларни кенгайтириш бўйича биринчи ўринбосари лавозими қисқартирилиб, унинг вазифалари Бошқарув раисининг инвестициялар ва капитал қурилиш бўйича ўринбосари ваколатига ўтказилиши;

► Бошқарув раисининг иқтисодиёт ва молия масалалари бўйича ўринбосари лавозими Бошқарув раисининг молиявий-иқтисодий ва тижорий масалалар бўйича ўринбосари лавозимига ўзгартирилиши режалаштирилган эди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Ягона акциядори томонидан 2022 йил 21 сентябрдаги 27-сон қарор қабул қилинди.

Қарорга кўра,

1. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг янги ташкилий тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқланди.

2. Ушбу қарор ижросини таъминлаш «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов зиммасига юклатилди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ягона акциядорининг 2022 йил 21 сентябрдаги 27-сон қарори ижросини таъминлаш учун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси томонидан 2022 йил 27 октябрь куни 245-сонли буйруқ имзоланди ва 7 баннддан иборат топшириқлар ижрога йўналтирилди.

 

Маълумотнома матни Корпоратив муносабатлар ва активлар бўлими томонидан тақдим этилди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>