Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Илтимос, бизларга амалий ёрдам беринглар! Яна бир нарса, ўзлари график қилиб берган муддатга ҳам умуман амал қилишмаяпти...»
  • 26.12.2022
  • 156

Мурожаат эгаси: Абдумажидов Элёр Абдуғани ўғли, Самарқанд вилояти

Электрон почта: elyorstar777@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Ассалому алейкум! Мен Абдумажидов Элёр Абдуғани ўғли Самарқанд вилояти, Ургут тумани, “Дўстлик” МФЙда яшайман. Мен Ургут тумани электр тармоқларининг олиб бораётган ноинсофларча қилаётган ишидан жуда ҳам норозиман. Янги Ўзбекистонда барчаси инсон қадри учун, деб айтилаётган гаплар бекор эканлигига яна бир бор амин бўлдим. Бу қуруқ гаплар бизнинг Ургут туманинг дарвозасидан ичкарига ҳали ҳам етиб келмаган. Бизнинг маҳалламизда 24.12.2022 соат тахминан 8:30 ларда ўчган “свет” эртаси куни, яъни 25.12.2022 да ҳам йўқ.

“Свет”сиз қишнинг совуқ кунида 3 нафар ёш болаларимиз ва 65 ёшга кирган онамиз билан совуқда тонг оттиряпмиз. Ахир бизлар ҳам Ўзбекистон Республикасинг фуқароларимиз.

Биз электр тармоқларидан “қарзга “свет” беринглар”,  деб бормаяпмиз-ку! Ўзимизнинг пулимизга “свет” ёқишни хоҳлаймиз. Биз ҳам куннинг совуқ кунларида ёруғ уйда ўтиришни ва совуқ кунлардан ўлиб қолмаслик учун исинишимиз керак-ку ахир. Бизнинг муаммоларимизни кимдир бартараф этишга ёрдам бера оладими? Туманда раҳбарияти ходимлари ҳатто эшитишни ҳам хоҳламайди. Бизни ноинсофлар шунчаликка без бўлиб кетганки, авария бўлган деб телефонга зўрға жавоб беришади. Бизга агарда электр тармоқлари билан муаммо юзага келса, ушбу +99898 100-XX-XX; 95 410-XX-XX; 88 406-XX-XX телефон рақамларга қўнғироқ қилинглар, деб телефон рақамларни беришган. Ваҳоланки, бундай оёғи ердан узилган ходимлар “телефондан каротки берган” деб 27 соатлаб свет бермаяпти. Илтимос, бизларга амалий ёрдам беринглар. Яна бир нарса, ўзлари график қилиб берган муддатга ҳам умуман амал қилишмаяпти.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Элёр Абдуғани ўғли, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизматига, шунингдек, Энергетика вазирлиги Матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/16551      

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

 

Қўшимча маълумот: Электр тармоқларида истеъмолнинг кескин ошиши туфайли, электр қурилмалари ортиқча юклама билан ишлаганда, энерготизим барқарорлигини сақлаш мақсадида ўрнатилган автоматика режими туфайли электр таъминотида узилишлар бўлиши табиий жараён ҳисобланади.

Бу ҳақда батафсил маълумотларни қуйидаги ҳаволалардан олишигиз мумкин: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5717

Батафсил САВОЛ-ЖАВОБЛАР: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8935 

Маълумот ўрнида: Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонаси ташкил этилди. Марказ Энергетика вазирлиги тузилмасига киради. Энергетика вазирлиги Марказнинг муассиси ҳисобланади. Унинг таркибий тузилмасига кирувчи минтақавий бошқарма ва ҳудудий бўлимлар ўз фаолиятини Марказ томонидан ишлаб чиқиладиган ва Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ҳужжатлар асосида амалга оширади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 март санасида “Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги 126-сон қарори.

Манба: https://www.lex.uz/docs/6058685

Сайт саҳифаларида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2451

Энергетика вазирлигига шикоят қилишингиз мумкин: https://minenergy.uz/uz

Тошкент, 100047, Ташкент ш., Истиқбол кўчаси, 21

Транспорт: 
Метро: Амир Темур бекати 
Автобуслар: № 14, 53, 58, 78, 93, 98

Маршрутли таксилар: № 26, 102 (Мўлжал Тошкент Халқаро Вестминстер университети)
 

Тел: (998 71) 236-3822

Девонхона: (998 71) 236-2708
Электрон почта: info@minenergy.uz 
 

Иш графиги: 
душанба - жума: 9:00 - 18:00 
тушлик вақти: 13:00 - 14:00 
шанба, якшанба: дам олиш куни

 

Газ таъминоти билан +99871-200-0804 ёки 1104 рақами орқали боғланасиз. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ https://hududgaz.uz/ “Hududgazta’minot” акциядорлик жамияти Иш вақти: 09:00 - 18:00 Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 98 Индекс: 100115 E-mail: info@hududgaz.uz Телефон рақами : (71) 281-16-85.

Маълумот ўрнида: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>