Хотин-қизлар
Ҳамкасбимиз Офтоб Абдуллаевна "Мўътабар аёл" кўкрак нишони соҳибаси бўлди
  • 07.03.2023
  • 234

Жамият ва Давлат хаётида фаоллик ташаббускорлик кўрсатган ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий - аҳлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизларни "Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан тақдирлаб бориш белгиланган.

Мазкур кўкрак нишонини ҳар йили 8 март Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида топшириш назарда тутилган.

Бундай кўкрак нишонини бизнинг корхонамиз аъзоси кўп йиллик меҳнат стажига эга Офтоб Абдуллаевна Холмурадовага ҳам топширилди. Бу мукофот билан Офтоб Абдуллаевна Холмурадовани табриклаймиз. Уларга  соғлик-саломатлик, узоқ умр тилаб қоламиз.

 

Феруза Хаджимуратова

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Хотин-қизлар кенгаши раиси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>