Тендерлар
Диққат, тендер савдолари эълон қилинади!
  • 05.04.2023
  • 276

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлар” АЖ томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида молиялаштирилаётган “Саримой - Жонкелди юқори кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида тендер танлови учун таклифлар қабул қилинмоқда. Барча қизиқиш билдирган ташкилотлар иштирок этиши мумкин бўлади. Қуйида батафсил маълумотлар келтирилмоқда:

Лойиҳа номи: Саримай-Жонкелди ҳаво линияси
ЕТТБ лойиҳаси идентификатори:               

52874

Мамлакат: Ўзбекистон
Буюртмачи: Ўзбекистон Республикаси қарз олувчи бўлиб, лойиҳа субъекти “Ўзбекистон Миллий электр тармоғи” АЖ ҳисобланади

ECEPP ID:

25099275

Харидлар тадбирининг номланиши:                                                                                                                          Лойиҳани амалга оширишни қўллаб-қувватлаш бўйича Консултант
Харидлар фаолияти тавсифи:          Ушбу Консултант фаолиятининг умумий мақсади Лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга оширишга кўмаклашиш ва мижозга ва уларнинг лойиҳани амалга ошириш гуруҳига профессионал ва фаол ёрдам кўрсатиш орқали белгиланган кўрсаткичлар ва натижаларга эришишдир.
Харид қилиш тури:  Консултация
Харид қилиш усули: Консултация Бир Босқичли Очиқ Тендер
Бизнес Сектор: Энергия Евроосиё
Хабарнома тури: Таклифлар учун сўров
Нашр санаси:

28.03.2023 11:15

Эълон қилиниш санаси: 

28.03.2023 14:45

Эълон ёпилиш санаси:

02.05.2023 10:00 Лондон вақти билан

 

Таклифлар учун сўров

1. Молиялаштиришнинг тафсилотлари

Кредит олувчи ташкилот Европа тикланиш ва тараққиёт банки (Банк) томонидан ажратиладиган кредит/грантидан маблағнинг тегишли қисмини юқорида кўрсатилган лойиҳа ҳаражатлари учун сарф қилади.

2. Харидни амалга ошириш бўйича маълумот

Битимлар ЕТТБнинг харид қилиш сиёсати ва қоидалари билан тартибга солинади ва агарда назарда тутилмаган бошқа талаблар инобатга олинмаган бўлса ҳар қандай мамлакатдан қатнашаётган иштирокчилар учун харид хужжатлари очиқ бўлади.

Шартнома тури ва харид қилиш усули юқорида кўрсатилгандир. Харид амалга оширишнинг тўлиқ тавсифи ҳужжатларда мавжуд ва ECEPP порталида бепул мавжуд.

Ушбу ҳужжатлар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

♦  батафсил техник ва молиявий талаблар;

♦  лотлар бўйича барча маълумотлар;

♦  кутилаётган натижа;

♦  мувофиқлик ва малакавий талаблар;

♦  шартномани бошлаш санаси;

♦  режалаштирилган шартнома муддати;

♦  жавобларни бериш бўйича талаблар;

♦  бошқа тегишли маълумотлар.

Ушбу харид жараёни ЕТТБ мижозларининг электрон харидлар портали (ECEPP) ёрдамида амалга оширилади. Салоҳиятли иштирокчилар қуйидаги ҳавола ёки “Кириш имконияти” тугмасини босиш орқали харидлар бўйича амалга оширишга киришлари мумкин (агар бу хабарни ECEPP да кўрсангиз). Рўйхатдан ўтган иштирокчилар тизимга киришлари ва ҳужжатлар билан дарҳол танишишлари мумкин бўлади, рўйхатдан ўтмаган иштирокчилар эса қисқа рўйхатдан ўтгандан сўнг буни амалга оширишлари мумкин:

https://ecepp.ebrd.com/respond/3KX997ZVTC

4. Буюртмачи манзили

Буюртмачи манзили фақат маълумот учун. Қизиқиш билдирганларни рўйхатдан ўтказиш учун мавжуд ҳаволалар ёрдамида ҳужжатларга киринг. Иштирокчилар Буюртмачи билан мулоқот қилиш учун ECEPP порталининг хабарлар марказидан фойдаланишлари талаб этилади.

Лойиҳа раҳбари Шухрат Бадалов

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй

100084, Тел. +99871-236-66-45

Электрон почта : piu.sarimay.djankeldy@gmail.com

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>