Эълонлар
Осиё тараққиёт банки томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида “Дастлабки экологик экспертиза” ҳисоботи ишлаб чиқилди
  • 26.04.2023
  • 188

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрда имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг 2023–2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 459-сонли қарорига асосан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан “Магистрал электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестицион лойиҳаси Осиё тараққиёт банки (ОТБ) маблағлари ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

ОТБнинг талабига асосан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида “Дастлабки экологик экспертиза” ҳисоботи ишлаб чиқилиб, ўзбек тилига таржима қилинди.

Лойиҳа тўғрисида қисқача маълумот:

Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида электр узатиш тармоқларини такомиллаштириш лойиҳасини молиялаштириш мақсадида ўзаро англашинув меморандуми имзоланган бўлиб, ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикасининг 7 та вилоятида (Тошкент, Фарғона, Қашқадарё, Бухоро, Сурхондарё, Самарқанд ва Навоий) умумий узунлиги қарийб 358 км бўлган юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда 4 та 220 кВ кучланишли « Файзобод» , « Зафар» , « Оби-ҳаёт»  ва « Зарафшон»  подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилади.

✍️Азизбек Ботиров, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Экология, ижтимоий ва ер муносабатлари масалалари бўлими бошлиғи

« Ўзбекистон МЭТ»  АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>