Бўш иш ўринлари
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! МУВОФИҚЛИК ТИЗИМИ (КОМПЛАЙНС) ХИЗМАТИ МУТАХАССИСИ ЛАВОЗИМИ УЧУН ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛАДИ
  • 02.05.2023
  • 193

Лавозим мажбуриятлари:

♦  тизим корхоналари фаолиятида коррупцияни келтириб чиқарувчи хавф-хатарларни баҳолаш ва бошқариш;

♦  тизим корхоналарида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашга, уларнинг олдини олишга ва чек қўйишга, оқибатларини, шунингдек, ушбу жиноятга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, амалга оширилишини таъминлаш;

♦  ходимлар томонидан касбий одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш ва хизмат вазифаларини бажаришда ҳар қандай коррупцион ҳолатлар, шу жумладан, манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бериш масалаларини тартибга солиш;

♦  тизим корхоналарида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тўғрисида амалдаги меъёрий ҳужжатларнинг ижросини мониторинг қилиш;

♦  коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш давлат дастурлари бўйича жамиятга юклатилган вазифалар бажарилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш;

♦  молиявий ва бошқа коррупциявий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, олдини олиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш ва тизимли мониторинг ўтказиш;

♦  Акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган харидлар ва бошқа фаолиятнинг қонунчиликка мослигини мониторинг қилиш;

♦  Акциядорлик жамияти фаолиятида содир этилган коррупциявий ҳолатлар тўғрисидаги хабар ва мурожаатларни кўриб чиқиш, хизмат текширувларини ўтказиш ва натижаси юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот бериш;

♦  фаолиятга тегишли бошқа масалалар.

 

Номзодларга талаблар:

♦  юридик, иқтисод, молия, солиқ ва аудит мутахассисликлари бўйича олий маълумотга эгалиги;

♦  молия, солиқ, комплайнс-назорат, аудит ва ички назорат, иқтисод, ҳуқуқ билан боғлиқ соҳаларда амалий иш тажрибаси;

♦  компьютерда ишлашни мукаммал билиш (Microsoft Office, Excel, Word, PowerPoint, Outlook, Интернет);

♦  маълумотларни, ҳисоботларни таҳлил қилиш, мустақил фикрлаш, ғоявий ижодкорлик, жамоа билан ва ўз устида мунтазам ишлаш кўникмаларига эга бўлиш;

♦  фаолият бўйича хизмат сафарларига тайёр бўлиш;

♦  судланмаганлик ва жиноий жавобгарликка тортилмаганлик;

♦   рус тили ҳамда бошқа хорижий тилларни мукаммал билиши юқори баҳоланади.

 

⇒ «Бўш иш ўринлари» рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25

⇒ Онлайн резюме: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume

 

❇ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

 

Электрон почта:  kadr_nes@uzbekistonmet.uz   info@uzbekistonmet.uz

 

ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР:

♦   Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига биноан иш тартиби белгиланган, меҳнат муҳофазаси кафолатланади;

♦   Шаҳар марказида жойлашган шинам офис хоналари, лавозим йўриқномасида белгиланган шароит ва қулайликлар;

♦   Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари).

 

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3441

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>