Эълонлар
ЭЪЛОН: “Иссиқлик электр станциялари” АЖлари ва “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги жамият ҳамда филиаллар диққатига!
  • 17.05.2023
  • 144

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2023 йил 15 майдаги 15-сонли йиғилиш баёни ва амалдаги қонунчиликга асосан 2023 йил 1 июндан электр энергетика тармоғи корхоналари учун, яъни “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тасарруфидаги жамият ва филиаллар томонидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга сотиш тарифлари (ўзгаришсиз) ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги жамият ва филиаллар учун электр энергиясини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖдан харид қилиш, ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ учун электр энергиясини транспортировка қилиш (узатиш) хизмати тарифлари бўйича янги ички соҳа тармоқ тарифлари амал қилишини  маълум қилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ички тармоқ тарифлари электр энергетика корхоналари учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун белгиланган бўлиб, электр энергиясининг якуний истеъмолчиларига (абонентларга) татбиқ этилмайди ва электр энергиясининг истеъмол тарифга таъсир кўрсатмайди.

 

Электр энергиясини харид қилиш ва сотиш бош бошқармаси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>